Фронтда совет даври қуроллари ва Abrams танкида шуғулланаётган украинлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 506-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Беларус мудофаа вазирлиги мамлакатга «Вагнер» ХҲК жангчилари етиб келганини маълум қилди. Улар ҳарбий инструктор вазифасини бажаради.
- ЖАР ҳукумати BRICS саммитида Россия номидан Путин ўрнига Лавров қатнашишини сўраган. Москва рад этган.
- Брянс областидаги Белая Березка посёлкаси ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланди.
- Давлат думаси оддий аскарлар ва сержантлар захирада бўлишининг максимал ёшини 50 дан 55 га кўтарувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
- The Washington Post нашри ёзишича, Зеленскийнинг НАТО «заифлиги» тўғрисидаги твитидан кейин АҚШ ҳукумати Украинани алянсга таклиф этиш масаласини муҳокама қилган.
- Воронежга учаётган уч дрон уриб туширилган. Курск областининг Курчатов шаҳрида дрон қулаши оқибатида бир уй шикастланган.
- Россия қўшинлари Украинага дронлар билан ҳужум уюштирди. Кривой Рогда бир неча бино шикастланган, бир киши жароҳат олган.
Украина ҳарбийлари «Партизан» тизимини қўлламоқда
Икки рақиб — Украина қуролли кучлари ҳам, РФ қуролли кучлари ҳам — урушнинг 500 кунидан кейин техника тақчиллигини ҳис қилмоқда. Бунга биринчи йилдаги йўқотишлар ҳам, армия сони ўсгани ҳам таъсир қилмоқда: эндиликда кўпроқ аскарларни қуроллантириш талаб этилмоқда. Икки томон ҳам шушпанцерлардан (турли техникаларнинг гибридлари ва қўлбола қуроллар) ҳам, самараси шубҳали бўлган совет даврига мансуб ишланмалардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Украина қуролли кучлари «Град» тизимининг фақат битта ракетасини учириш мумкин бўлган, қўлда олиб юрилувчи 9П132 «Град-П» («Партизан») қурилмасидан қандай фойдаланаётганини намойиш этди. Бу тизим 1960-йилларда АҚШ армиясига қарши курашда қўллаш учун Шимолий Вьетнам армияси буюртмаси билан ишлаб чиқилган. «Партизан»ни «Град»дан фарқли равишда, яширинган ҳолда қўллаш мумкин, ундан ракетани пиёданинг ўзи учира олади ва бунда у артиллериячилардан қўллаб-қувватлашни сўрашига ҳожат бўлмайди. Аммо катта минуси бор: «Град»дан фарқли равишда «Партизан» бараварига ўт оча олмайди ва натижада унинг қўлланиши самарадорлиги пасаяди. Россия армияси ҳам фронтда «Партизан» тизимидан фойдаланмоқда.
Донбассда қирол Даниил номидаги бригада жангчилари
Abrams танкида шуғулланаётган украин аскарлари
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024