Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ОТМга 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Иқтисодиёт йўналиши бўйича 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ҳ.Б. фуқаро М.Г.нинг фарзандига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тугатгани ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш орқали Ўзбекистондаги иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларидан бирига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
15:10 / 19.11.2024
Айрим битирувчиларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
10:44 / 28.09.2024