Арестович Украинанинг ГФР - ГДР тамойилига кўра бўлиниши мумкинлигини истисно этмади
Украинанинг Киев назоратидаги қисми НАТОга қўшилиши мамлакат президенти девонининг собиқ маслаҳатчиси Олексий Арестович томонидан «жуда яхши келишув» деб баҳоланди.

Фото: Office of the President of Ukraine
Киев томонидан назорат қилинадиган Украина ҳудудининг НАТОга қўшилиши ва мамлакатнинг Россия эгаллаб олган қисмига альянс кафолатлари тегишли бўлмаслиги Украина учун «супертарихий имконият» бўлади. Бу фикрни Украина президенти девони собиқ маслаҳатчиси Олексий Арестович журналист Юлия Латининанинг YouTube’даги эфирида билдирди. Украина ва Россия матбуоти 16 июль, якшанба куни ушбу баёнотга эътибор қаратди.
«Баъзи ишғол қилинган ҳудудлар Украина ҳукумати назоратидан ташқарида қолмоқда. Айтайлик, 80 фоизи (...) Аслида, биз, давлатнинг аксарият қисми учун урушни тўхтатиб, НАТОга аъзо бўламиз. Кўпчилик буни ўта тарихий имконият деб айтиши мумкин», деди Арестович.
Шу билан бирга, у айрим таҳлилчиларнинг Украинага Қрим ва бошқа ҳудудларни озод этишдан бош тортишни ҳеч ким таклиф қилмаётгани ҳақидаги фикрларини эсга олди: «Улар шунчаки истиқбол йўқлиги сабабли буни ҳарбий йўл билан қилмасликни таклиф этмоқда. Ёки буни 200 минг эркак аҳолиси, генофонди, вайрон бўлган иқтисодиёти ва бошқа нарсани йўқ қилиш орқали ҳарбий йўл билан амалга оширса бўлади».
Арестовичнинг сўзларига кўра, биринчи сценарий «ГФР-ГДР варианти»ни эслатади: «ГФР НАТОга қўшилади, ГДР Германия ҳудуди сифатида тан олинган, лекин НАТО кафолатлари унга тааллуқли эмас». «Аслида, бу жуда яхши келишув. Қайсидир даражада ахлоқсиз, лекин жуда яхши», - деди Юлия Латининанинг суҳбатдоши.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

19:28 / 11.04.2025
Россиянинг Украинадаги янги юриши: у қачон ва қаерда бошланади?

09:43 / 11.04.2025
Зеленский Россияга қарши «кучли санкциялар пакетлари»ни анонс қилди

05:20 / 11.04.2025
Путин президент экан ҳарбий жиноятлар учун сиртдан суд қилинмайди — Euronews

20:36 / 10.04.2025