Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 18 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570,0 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869,0 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
19:58 / 21.05.2025