Ўзбекистон | 12:18 / 17.07.2023
5432
1 дақиқада ўқилади

Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дорининг 10-партияси етказилди

114 қутида 3 минг донадан ортиқ дори воситалари Вирусология институти томонидан беморларга тақсимланади.

Фото: dunyo.info

Шу йил 15 июль куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг ўнинчи қисмини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказиб берди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда давлат раҳбарининг «Гепатит С» касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббуси ижроси доирасида Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида амалга оширилди.

Умумий ҳажми 114 қутида 3 минг донадан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Мавзуга оид