Хоразмда банк биносида пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 июл куни соат 11:07 да Урганч шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига Навоий кўчасида жойлашган “Халқ банк” филиалидан “ташвиш” сигнали келиб тушган.
Миллий гвардия хабарига кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан банк биносига киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинган.
Маълум бўлишича, банк филиалида хизмат вазифасини олиб бораётган “Қўриқлаш” бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда кўздан кечириш жараёнида пайқаб, тўхтатиб қолган ва ташвиш тугмаси орқали хабар берган.
Ўз вақтида етиб келган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинган ушбу фуқаро Урганч шаҳрида яшовчи Х.А экани маълум бўлган.
Aйни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:29
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024