Ўзбекистон | 08:09 / 19.07.2023
3897
1 дақиқада ўқилади

1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида янги лавозимлар жорий этилади 

2023 йил 1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида янги лавозимлар жорий этилади.

Хусусан, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий психолог лавозими пайдо бўлади.

Стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида эса суицидолог лавозими жорий этилади.

Бундан ташқари, стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари очилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид