Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касаначиларни жалб қилган тадбиркорларга ижара тўлови бўйича имтиёз берилади
“Касаначиларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижара тўловларини 50 фоизга камайтирган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январга қадар уч ойдан ортиқ муддатга ўттиз нафардан ортиқ касаначиларни белгиланган тартибда жалб қилган ва касаначилик асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари жами даромади 60 фоизидан кўпроғини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектлари истисно тариқасида электрон савдоларни ўтказмасдан ижара тўловларини 50 фоизга камайтирган ҳолда ижарага берилади.
Бунда:
а) давлат мулки объектининг имтиёз қўлланиладиган энг кўп майдони қуйидагича белгиланади:
Тошкент шаҳрида – 220 квадрат метр;
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 240 квадрат метр;
туман марказларида – 260 квадрат метр;
бошқа ҳудудларда – 280 квадрат метр.
б) мазкур имтиёз:
ўттиз нафардан ортиқ касаначилар жалб қилинган даврга татбиқ этилади;
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳамда бошқа ҳудудлар бўйича тегишлича ҳудудий зона коэффициенти энг юқори бўлган объектларга нисбатан қўлланилмайди.
Касаначилар билан шартнома бекор қилиниши оқибатида белгиланган шартлар бузилган тақдирда, имтиёз асосида ижарага бериш шартлари бузилиши аниқланган ойдан кейинги ойдан бошлаб имтиёз бекор қилинади.
Мазкур имтиёзлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижара тўловларида имтиёзга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига татбиқ қилинмайди.
Имтиёз асосида ижарага берилган давлат мулки бўйича коммунал хизматлар учун тўловлар ижарага олувчи томонидан амалга оширилади. Имтиёз давлат мулкини хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган давлат мулки объектларига нисбатан татбиқ этилади.
Мавзуга оид
18:27 / 31.07.2024
Ҳазораспда касаначи деҳқоннинг 1500 тут ниҳоли нобуд қилинди
12:23 / 05.09.2023
Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга E-auksion орқали ижарага берилади
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:36 / 04.09.2023