Ҳужжат топшириш тугади – онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 млндан ошди
2023 йилги кириш имтиҳонлари учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 млн 18 мингни ташкил қилди. Бу прогноз қилинган 1,2 млндан бироз камроқ бўлди.

Фото: Kun.uz
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги статистикасига кўра, 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг ярмидан кўпи кундузги таълим шаклини танлаган бўлса, катта қисми сиртқи таълим шаклини танлаган.
- Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
- Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
- Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
- Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
- Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
- Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
- Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
Доимий яшаш ҳудуди бўйича эса энг кўп ҳужжат топширганлар Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари абитуриентлари бўлди.
Ҳужжатлар қабули тугаган бўлса-да, абитуриентларга тўлов қилиш учун яна бир кун берилди. Абитуриентларда 21 июл соат 23:59 гача тўлов қилиш имкони бор.
Мавзуга оид

10:03 / 01.01.2025
1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди

11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

14:56 / 01.07.2024