Жаҳон | 14:50 / 21.07.2023
25273
5 дақиқада ўқилади

Одесса яна ўққа тутилди, вагнерчиларнинг яна бир қабристони топилди. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 512-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Украина жануби бўйлаб навбатдаги ёппа зарбаларни амалга оширди. Одессада бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган. Миколайивда қурбонлар сони икки нафар, яраланганлар сони 18 нафарни ташкил қилмоқда.
  • Украина мудофаа вазирлиги Қора денгиз ҳудуди бўйлаб Россия портлари томон ҳаракатланадиган ҳар қандай кема ҳарбий юк ташувчи сифатида баҳоланишини маълум қилди. Бундан олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги ҳам украин портлари томон сузадиган кемалар борасида худди шундай баёнот берганди.
  • Украина АҚШдан қабул қилиб олинган кассетали ўқ-дориларни қўллашни бошлади.
  • Қрим раҳбари «душман» дрони зарбаси оқибатида ўсмир ёшидаги қиз вафот этганини хабар қилди.
  • Беларус мудофаа вазирлиги Полша билан чегара яқинида «Вагнер» ХҲК билан қўшма машғулотлар ўтказилаётгани ҳақида маълумот берди.

Миколайив ва Одессага зарбалар

20 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Одесса, Миколайив ва Суми бўйлаб 19 та камикадзе дронлар ва шунча ракета йўллаган. Портлар, причаллар (кемалар боғлаб қўйиладиган жой), турар жойлар ва дўконлар зарба остида қолган.

Миколайивда тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 18 киши жароҳатланган, улардан тўққиз нафари (жумладан беш нафар бола) шифохонага ётқизилган.

Одессада тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган, улар орасида  — Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг уч нафар ходими бор. Бир қанча бинолар шикастланган, жумладан болалар боғчаси ва Хитой консулхонаси.

Сумида дрон мактабдан ташқари соғломлаштириш муассасаси биносига қулаган, бино ичида бўлган ҳамшира жароҳат олган.

Миколайивда россияликлар ракетаси тушганидан кейин турар жой биносида чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
Миколайивга ҳужум вақтида яраланган аёлни олиб кетаётган тез ёрдам ходимлари
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
Одессалик ўт ўчирувчилар россияликлар ракетаси тушган маъмурият биносида ишламоқда
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Одессада харобалар остидан ўғлининг жасади олиб чиқилган ота
Reuters / Scanpix / LETA
Одессалик аёл вайрон бўлган бинолардан бирида қутқарувчилар ишини кузатмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Миколайивлик киши россияликлар ҳужуми вақтида шикастланган уй ёнидан ўтмоқда
Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Одессалик қутқарувчи ҳордиқ олмоқда
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA

Северскдаги ўт ўчирувчилар иши

Северск — Донецк областидаги, Бахмутдан тахминан 30 километр шимолда жойлашган шаҳар. Северск Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда — украин қўшини учун бу 30 километр жанубдаги Соледар шаҳрига юриш қилиш учун база вазифасини бажаради. Северск бир йилдан ортиқ вақтдан буён мунтазам равишда ўққа тутилади — қуйида ушбу шаҳардаги маҳаллий ўт ўчириш хизматлари иши акс этган суратлар.

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северсклик киши ёнғин рўй берган уйи атрофида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

 «Вагнер» ХҲК қабристони

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси қабристонларидан бири — у айнан қаерда жойлашганига аниқлик киритилмаган. 2023 йил апрел ойи ўрталарида ушбу хусусий ҳарбий компанияга ёлланиб, Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар дафн этилган еттита қабристон аниқланганди — ўша вақтда бу қабристонларга жами 995 дан ортиқ тобут кўмилган. «Вагнер» ХҲК жангчилари кўмилган энг машҳур қабристонлардан бири Краснодар ўлкасининг Бакинская станицасида жойлашган. 17 март кунига келиб журналистлар ва кўнгиллилар бу ерда 442 та қабр санашганди.
«Разгрузка Вагнера» телеграм-канали

Мавзуга оид