Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди.

Бу ерда 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади.
Давлат раҳбари хонадонлардаги шароитларни кириб кўрди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди. Юртга тинчлик-осойишталик, хонадонларга файзу барака тилаб дуо қилинди.


Маълумки, мамлакатнинг барча ҳудудларида «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ» дастурлари амалга оширилмоқда. Йўллар, муҳандислик тармоқлари таъмирланиб, хонадонларга файз кирмоқда. Бу маҳаллани ҳам «Обод хонадон» дастури асосида яхшилаш кўзда тутилмоқда.

«Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз», – деди Президент.
Давлат раҳбари уйларда ташкил этилган ҳунармандлик устахоналари ва маҳалладаги кичик кўргазмани кўздан кечирди. Ўзини ўзи банд қилишни кенгайтириш, туристлар учун савдо ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.




Мавзуга оид
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
18:55 / 24.04.2025