Ўзбекистон | 07:28 / 21.07.2023
4257
1 дақиқада ўқилади

Халқаро молия институтлари билан 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди 

Жорий йил январь-июнь ойларида жами 7,4 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 

Фото: Getty Images

Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди. Бу ҳақда Стратегик ривожланиш ва таҳлил департаменти бўлим бошлиғи Дадахон Жуманиёзов маълум қилди.

У Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятининг 2023 йил биринчи ярим йиллик натижалари ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йил январь-июнь ойларида жами 7,4 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 2,9 млрд доллари тармоқ ҳамда 4 млрд доллари ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан амалга оширилди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 1,6 млрд долларлик 2 706та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 41 548та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, амалда қиймати 2,9 млрд долларлик 4 523та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 73 654та (32 029та кўп) янги иш ўринлари яратилган.

Мавзуга оид