Яшнобод туманининг бир қисмида электр таъминоти узилди
Ҳозирги вақтда юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 21 июл куни соат 06:45да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Ҳосилот» подстанциясида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида туманнинг Авиасозлар, Катта Янгиобод, Элбек, Бирлашган, Донишманд, Асалобод маҳаллалари электр таъминотидан узилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид

13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

11:55 / 28.04.2025
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

19:57 / 14.04.2025