Спорт | 08:17 / 22.07.2023
23780
1 дақиқада ўқилади

Лига кубоги. Месси дебют ўйинида 90+4-дақиқадаги голи эвазига «Интер Майами»га ғалаба келтирди

Лионель Месси ва Серхио Бускетснинг «Интер Майами» сафидаги дебюти омадли чиқди.

Фото: Getty Images

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида «Интер Майами» Мексиканинг «Крус Асуль» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Месси ва Бускетс Майамидаги мухлислар олқишлари остида захирадан майдонга тушди.

Аргентиналик ва испаниялик юлдузларнинг майдонга тушиши якунда «Интер Майами»га ғалаба келтирди. Лионель Месси 90+4-дақиқада жарима зарбасини голга айлантириб, дебютидаёқ жамоасига 3 очко келтирди.

Лига кубоги. J гуруҳи. 1-тур
22 июль (шанба)
Интер Майами АҚШ – Крус Асуль Мексика – 2:1

Голлар: 1:0 – Тэйлор (44), 1:1 – Антуна (65), 2:1 – Месси (90+4).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид