Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший газ пассив чекишдан кўра бир неча баравар хавфлироқ бўлиб чиқди
Ҳатто ўчирилган газ ускуналари ҳам саратонга чалиниш хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин.
Фото: AP
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, маиший газ асбоблари канцероген ҳисобланган кимёвий бензолнинг ҳаводаги миқдорини ошириши мумкин. У сигарета тутунида ҳам бор.
Тадқиқот Стэнфорд олимлари томонидан олиб борилди ва Environmental Science & Technology журналида чоп этилди. Унда айтилишича, «хонада газ плиталари алангасидан ҳосил бўлган бензолнинг концентрацияси пассив чекишдан ҳосил бўладиган тутунникидан ҳам юқори бўлиши мумкин».
Америка онкологлари жамияти газ асбоблари билан боғлиқ асосий муаммолардан бири бензол эканини узоқ вақтдан бери таъкидлаб келмоқда. У болаларда астма касаллигини, шунингдек, саратоннинг айрим турларини, шу жумладан лейкемия ривожланиш хавфини оширади. Янги тадқиқот эса буни тасдиқламоқда.
Бензол хона ҳароратида тез ёнувчи суюқлик бўлиб, ҳавода тез буғланади ва энг кўп ишлатиладиган кимёвий бирикмалардан биридир. У пластмасса, ювиш воситалари, пестицидлар, бензин, сигарет тутуни ва бошқаларда учрайди.
Стэнфорд университети олимлари метан ва пропандан фойдаланувчи 87 та уйда бензол даражасини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди. Ўлчовлар шуни тасдиқладики, баъзи уйларда газ жиҳозлари ўчирилганидан кейин ҳам бензол концентрацияси хавфсиз меъёрлардан юқори бўлган.
«Агар сиз бензол билан нафас олсангиз, саратон хавфи ортади», деди тадқиқот бош муаллифи Ҳилл Каштан.
Олимлар газ ускуналаридан фойдаланаётган хўжаликларга уйдаги вентиляция тизимини текширишни тавсия қилмоқда. Иложи бўлса, зарарли кимёвий моддалар таъсирини камайтириш учун электр ёки индукцион печкага ўтишни маслаҳат бермоқда.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025