Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 43-ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Унга зирҳли транспортёрлар, ракеталар, портатив ҳаво мудофаа тизимлари ва танкка қарши кўчма ракета тизимлари киради.
Фото: Reuters
АҚШ Украина Қуролли кучларига 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Унда ҳаво мудофааси, техника ва танкка қарши қуроллар тизимини қўллаб-қувватловчи ўқ-дорилар бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
«Президент Жо Байден берган ваколатдан фойдаланиб, Украинага 43-ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қиламан», деди Давлат котиби.
Аввалроқ Қўшма Штатларнинг Украинага берадиган янги ҳарбий ёрдами пакетига 32 та Stryker зирҳли транспортёрлар, HIMARS ракеталари, Stinger портатив ҳаво мудофаа тизимлари ва танкка қарши Javelin кўчма ракета тизимлари кириши айтилган эди.
Бундан ташқари, пакетга НАТО стандарти бўйича 155 мм гаубица ўқлари ва Hydra-70 авиация ракеталари ҳам киради. Шунингдек, АҚШ Украина армиясини 28 миллион дона патрон билан ҳам таъминлайди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025