Бухорода қалбаки долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
Улар 83 дона 100 долларлик қалбаки банкнотларни сотган пайтда қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки долларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Қайд қилинишича, Қ.Р. ва А.Н. қалбаки 10 минг АҚШ долларини Х.Р.га ҳақиқий 5 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, унга жами 83 дона 100 долларлик қалбаки банкнотларни бериб, қолган қисмини тез кунда етказишини айтиб, 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024