Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессадаги вайронгарчиликлар ва Киев осмонида дрон ови. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 517-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Давлат думаси ҳарбий хизматга чақирув ёшининг юқори чегарасини 30 ёшга кўтаришни маъқуллади. Қуйи чегара 18 ёшлигича қолдирилган.
- Россия регионлари раҳбарларига ҳарбийлашган компаниялар тузишга рухсат берилди.
- Америкалик собиқ денгиз пиёдаси, 2020 йилда Россияда полицияга ҳужум қилгани учун 9 йилга қамалган, 2022 йилда эса Россия томонидан Константин Ярошенкога алмаштирилган (у Америкада гиёҳвандлик контрабандаси учун 20 йилга қамалганди) Тревор Рид Украинада яраланди.
- БМТ Россиянинг 2022 йил 29 июлида Оленивкадаги колонияда рўй берган портлаш бўйича (бу ерда 50 нафар украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлганди) версиясини рад этди. Россия Украина колонияни Американинг HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутганини иддао қилганди.
- The Washington Post газетаси тасдиқлашича, РФ махсус хизматлари Путинни Пригожин исёнга тайёрланаётгани ҳақида икки-уч кун огоҳлантирган.
Донецк ўққа тутилиши
Аннексия қилинган «ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин 24 июл куни регион ҳудудига Украина томонидан 37 бор зарба берилганини хабар қилди. Унинг маълумотига кўра, бу ҳужумлар натижасида Донецк шаҳрининг Киев ва Куйбишев районларида, Ҳорливка шаҳрининг Никитов районида тўққизта турар жой биноси, еттита фуқаролик инфратузилмаси объектлари, жумладан Макийивкада шифохона ва болалар боғчаси шикастланган.
Пушилин зарбалар 25 июл куни ҳам давом этганини билдирган. Натижада Старомихайловка посёлкаси, Ҳорливка шаҳри ва Донецк шаҳрининг Куйбишев районида жами тўрт киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Пушилиннинг сўзларига кўра, снарядлар автобус ва автомобилларга урилган, шунингдек шаҳарнинг турли районларида жами 17 та турар жой биноси зарбага учраган. Украина томони бу ҳужумлар юзасидан муносабат билдирмаган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Одессада харобаларни тозалаш жараёни
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Киев осмонида дрон қидириш
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025