Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналиши бўйича ҳафталик мунтазам парвозлар бошланишини маълум қилади!
2023 йил 19 августдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Благовешченскка ва ортга мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди! HY703/704 рейслари ҳар ҳафта – шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 05:50 да, Тошкент вақти билан
• Благовешченскка етиб бориш соат 16:00 да, Благовешченск вақти билан
• Благовешченск шаҳридан жўнаб кетиш соат 19:00 да, Благовешченск вақти билан
• Тошкентга етиб келиш соат 21:50 да, Тошкент вақти билан
Тошкентдан Благовешченскка авиачипта 4 805 000 сўмдан, Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналиши бўйича эса 7 226 000 сўмдан сотиб олиш мумкин!
Uzbekistan Airways янгиланган ривожланиш концепциясида авиакомпания томонидан энг қулай парвоз шароитларини яратишга ва келгуси йилларда йўналиш тармоғини сезиларли даражада кенгайтиришга қаратилган. Режага йилига тўрттагача янги йўналишларни очиш ва бир қатор амалдаги йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳар йили кўпайтириш киритилган. Тошкентдан Благовешченскка мунтазам рейслар ушбу концепциянинг бир қисми ҳисобланади.
Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни 3 фоиз чегирма билан авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайтидан, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан сотиб олиш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:14 / 29.11.2024
Тошкент ва Лоҳур ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
21:10 / 10.11.2024