Пригожин кутилмаганда «Россия-Африка» саммитида кўриниш берди
Африка қитъаси «вагнерчилар» учун бегона эмас.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин кутилмаганда Санкт-Петербургда ўтказилаётган «Россия-Африка» саммитида пайдо бўлди.
Пригожиннинг Марказий Африка Республикаси вакили билан тушган суратини унинг «ўнг қўли» Дмитрий Ситий нашр этди.
«Элчи мен билан Россия-Африка саммитининг илк суратларини баҳам кўрди. Биз таниш чеҳраларни кўряпмиз», деб ёзди у.
«Вагнерчилар» Африка қитъаси учун бегона эмас. Улар Африкада илк бор 2017 йилда, Россия Судандаги можарога аралашиб, ўша пайтдаги президент Умар Ҳасан ал-Башир тарафини олган пайтда пайдо бўлган.
2018 йилда Марказий Африка Республикасида ҳам россиялик жангчилар пайдо бўлди.
Ҳозирги кунга қадар «Вагнер» жангчилари тарқоқ ҳолда Судан, Марказий Африка Республикаси, Ливия, Мали, Мозамбик, Камерун, Мадагаскар, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Экватор Гвинеяси, Жанубий Африка, Зимбабве, Кения каби мамлакатларда ҳам кўриниш берган.
The New York Times маълумотларига кўра, «Вагнер» Африка қитъасида олтин каби ресурсларни толон-тарож қилмоқда. Ўтган йил давомида гуруҳ Африкада олтин қазиб олишдан бир миллиард долларга яқин даромад кўрган.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
23:32 / 10.10.2024
Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
21:52 / 10.10.2024