Ўзбекистон | 11:24 / 27.07.2023
21288
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Янгиариқ тумани ҳокими вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига кўтарилди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Анвар Кенжаевич Давлетов Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Давлетов 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Мутахассислиги – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. Муқаддам вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

А.Давлетов 2020 йил декабридан буён Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётганди.

У янги лавозимида 2022 йил мартидан буён ишлаб келган Шерзод Исмаилов ўрнини эгаллади.

Шерзод Исмаилов

Мавзуга оид