Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экопартия Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида дарахтлар кесилиши эҳтимолини ўрганади
Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида йўл қурилиши лойиҳасида 51 мингга яқин дарахтлар кесилиши мумкинлиги жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси мавжуд ҳолатни тўла ўрганиб чиқиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олим ва мутахассислар билан ҳудудга жўнаб кетишди. Бу ҳақида партия ахборот хизмати хабар берди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудида қурилиши режалаштирилган халқаро автомобил йўли лойиҳасида Сурхондарё вилояти ҳудудида 21,8 мингта, Бухорода 28,9 мингта, яъни қарийб 51 мингга яқин дарахтнинг кесилишига олиб келиши мумкинлиги жамоатчиликнинг кескин эътирозини келтириб чиқарди. Ўзбекистон Экологик партияси ахборот хизмати ушбу ҳолат ўрганилишини маълум қилди.
“Бугунги кунда республикамизда атроф муҳит қай аҳволда эканлиги, ҳар бир туп дарахтнинг нечоғлик аҳамиятлилигини барча экологлар, жамоатчилигимиз тўла тушуниб етган.
Ўзбекистон Экологик партияси мавжуд ҳолатни тўла ўрганиб чиқиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олим ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳудудга жўнаб кетишди.
Биз ўрганиш натижалари бўйича жамоатчилигимизни ҳамда экофаолларимизни албатта хабардор қиламиз. Дарахтларни сақлаб қолиш, атроф муҳитимизга хавф соладиган барча ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича давлат органларига ўз таклифларимизни берамиз ва назоратимизга оламиз” дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025