Жаҳон | 14:59 / 30.07.2023
21953
8 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофига келган Зеленский ва фронтдаги россиялик вертолётчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 521-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Днипрони ўққа тутди. Тўққиз киши жароҳат олган.
  • Ростов областининг Таганрог шаҳри марказида ҳам портлаш рўй бериб, 22 киши жароҳат олган. РФ мудофаа вазирлиги Украинани шаҳарга ракета зарбаси беришда айблади. Тергов қўмитаси «теракт» бўйича жиноий иш очган.
  • Полша бош вазири Матеуш Моравецкий «Вагнер» ХҲКнинг Беларусга келган юздан ортиқ жангариси Сувалкский коридори томонга ўтиб жойлашганини маълум қилди. У буни «Полша ҳудудига келгусида гибрид ҳужум уюштириш учун ташланган қадам» деб баҳолади.
  • Владимир Путин 2022 йил баҳорида Москвадан «шундай қилиш сўралгани» учун Россия қўшини Киев областидан чекинганини айтди. Буни айнан ким ва нима учун сўраганини — РФ президенти изоҳламади.
  • Financial Times нашри украин қўшини россияликларнинг позицияларини Шимолий Корея ишлаб чиқарган ўқ-дорилар билан ўққа тутгани ҳақида ёзди. Украина ҚК бу ўқ-дориларни қандай қўлга киритгани аниқ эмас.
  • Украин ҳарбийлари Қрим ва Херсон областининг РФ томонидан ишғол қилинган қисмини боғловчи Чонгар бўғози орқали ўтган кўприкка муваффақиятли зарба берилганини хабар қилди. Украинанинг бу регионига Москва томонидан тайинланган маъмурият, Украина ҚК Қримдаги темирйўл тармоғига ракеталар йўллагани ва улар «уриб туширилгани»ни маълум қилган. Украин нашрлари Чонгар кўприги атрофида тирбандликлар юзага келгани ҳақида ёзган.
  • Владимир Путин яна бир бор Россия музокаралардан бош тортмаслигини айтди. У Африка мамлакатларининг тинчлик бўйича ташаббусига шундай муносабат билдирди.
  • Wall Street Journal нашри дипломатик манбаларга таянган ҳолда 5–6 август кунлари Саудия Арабистонида Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказишини ёзди. Нашр маълумотига кўра, Жиддадаги саммитда Украинадан ташқари Ғарб ва ривожланаётган давлатлар вакиллари иштирок этади. Хабарда айтилишича, Россия бу саммитга таклиф этилганлар орасида йўқ.

Запорижжя бўйлаб зарба

29 июл куни кечқурун Россия қўшини Запорижжяни ўққа тутди. Маҳаллий аҳоли ракета очиқ жойга тушганини хабар қилган — портлаш тўлқини кўп қаватли бино деразаларини тўкиб ташлаган ҳамда таълим муассасаси биноси ва супермаркетга зарар етказган. Тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган.

Запорижжя аҳолиси вакили россияликлар ракетаси қулаган жойда ҳосил бўлган ўра атрофида
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя 29 июл куни ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган аёл жасади ёнидаги полициячилар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Днирога зарба оқибатлари

Украина ички ишлар вазири Игор Клименко 28 июл куни Россия қўшини Днипродаги кўп қаватли турар жой биноси ва Украина хавфсизлик хизмати биносига зарба берганини хабар қилди.

29 июл тонгида Днипропетровск области раҳбари Сергей Лисак қидирув-қутқарув амалиётлари якунлангани, ўққа тутиш оқибатида тўққиз киши, жумладан икки бола яраланганини айтди. Унинг маълумотига кўра, зарба оқибатида маъмурий бино (катта эҳтимол билан УХХ биноси), иккита кўп қаватли уй, учта икки қаватли турар жой бинолари, учта маъмурий қурилмалар ва еттита автомобил шикастланган.

Днипро шаҳри мэри Борис Филатов россиялик ҳарбийлар зарбаси келиб тушган УХХ биноси ҳамда унга ёндош жойлашган турар жой биноси бўш бўлгани, бу бинолар ҳали эксплуатацияга топширилмаганини маълум қилган.

Зарба келиб тушган жойда ишлаётган украин ўт ўчирувчилари
Vitalii Matokha / AFP / Scanpix / LETA
Arsen Dzodzaieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областининг Богородичне қишлоғидаги вайронгарчиликлар

Донецк областининг Харкив области билан чегара яқинида жойлашган Богородичне қишлоғи 14 марта украин ҳарбийларидан россияликларга ўтган ва шунча марта қайтариб олинган. 2022 йил сентябрида Украина ҚК қарши ҳужум давомида Богородичнени яна бир бор озод этади. Кенг кўламли урушга қадар қишлоқда 800 нафар атрофида аҳоли яшаган — уларнинг қарийб бари 2022 йил баҳорида эвакуация қилинган, ҳозирга келиб уларнинг айримлари ўз уйларига қайтган, аммо қишлоқда ичимлик суви ва электр таъминоти йўқ.

Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images
Богородичнеда яшовчи 64 ёшли Анатолий Смик вайрон бўлган уйини тикламоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images
Шимолий Дон орқали ўтган кўприк харобалари
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images
Богородичне аҳолиси инсонпарварлик ёрдами олиб келадиган кўнгиллиларни кутмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images

Зеленский олдинги чизиқдаги махсус топшириқли бўлинма штабида

29 июл, Махсус амалиётлар кунида Володимир Зеленский украин спецназининг Бахмут яқинидаги позициясига келди ва жангчиларни мукофотлади. «Озодлигимиз ва барчамиз, фарзандларимиз ҳаёти, давлатимизнинг бугуни ва келажаги учун 520 кундан буён давом этаётган оғир урушдан кейин ҳам барибир кучли бўлиб қолаётганингиз учун сизга раҳмат», — дея ёзган Зеленский ўз твиттерида. (Фотосуратдаги жангчилар юзи Украина президенти офиси қарори билан бўяб қўйилган)
Украина президенти матбуот хизмати

Нью-Йорк посёлкаси учун жанглар

Донецк областидаги Ню-Йорк посёлкасига Екатерина II томонидан таклиф этилган меннонитлар (Нидерландияда XVI асрда юзага келган протестантлар оқими) асос солган. Посёлка номи 1951 йилда, совуқ уруш даврида Новгородске деб ўзгартирилган, аммо 2021 йилда расмийлар унга тарихий номини қайтаришга қарор қилишган.

Ню-Йорк фронт бўйидаги, россиялик ҳарбийлар 2014 йилдаёқ ишғол қилган Ҳорливка шаҳридан тахминан 30 километр масофада жойлашган. Посёлка Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда — ва мунтазам равишда РФ армияси томонидан ўққа тутилади.

Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Перископ (бошпанадан туриб атрофни кузатиш учун оптик прибор) тутган украиналик ҳарбий
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россиялик вертолётчилар жанговар парвоз аввалида 

Ка-52 «Аллигатор» русумли разведкачи-зарбдор вертолёт. Бу ва қуйидаги бошқа фотосуратлар айнан қаерда олингани аниқ эмас
Ка-52 «Аллигатор» вертолётининг «Маяк» чақирув белгисига эга командири
Ка-52 «Аллигатор» вертолётининг ракета учириш қурилмаси
Олдинги чизиқдаги Ка-52 «Аллигатор» вертолёти

Мавзуга оид