Жамият | 11:45 / 30.07.2023
30800
3 дақиқада ўқилади

Охирги мингйилликдаги энг иссиқ ойни дунё ва Ўзбекистон қандай ўтказди? (фотожамланма)

Бирлашган миллатлар ташкилоти 2023 йил июли охирги мингйилликда дунё тарихидаги энг иссиқ ой бўлганини эълон қилди. Kun.uz йирик халқаро ва маҳаллий нашрлар эълон қилган суратларни бир жойга жамлади.

Piazza del Popolo майдонидаги фонтанда совишга ҳаракат қилаётган одам. Италия, 18.07.2023/Фото: Reuters
Ҳўл сочиқ тутган йўловчи. Тошкент. 20.07.2023/ Фото: Эъзоза Умрзоқова
Гиза пирамидаси ёнида чанқаган отга сув бериляпти. Миср. 19.07.2023/Фото: Reuters
Сув ичидан ҳузур топган болакай. Тошкент. 19.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Наугман дарёсида чўмилаётган болалар. Покистон. 27.07.2023/Фото: Reuters
Фонтанда чўмилаётган қизлар. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Ёнғин ичида қолган дарахт. Греция/Фото:ББC
Волос шаҳридаги саноат зонасида чиққан ёнғин. Греция. 26.07.2023/ Фото: Reuters
Иссиқдан ҳимояланиш учун бошига дока ташлаб олган қария. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Сувда чўмилаётган ўрдак болалари. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Феникс шаҳрида 19 кетма-кет 112Ф (43C) даража иссиқ кузатилгани сабаб, электрон доскада қайд этилган ҳарорат. АҚШ, Аризона. 18.07.2023/ Фото: Reuters
Юқори ҳарорат туфайли мактаблар ёпилгандан кейин уйда қолган болалар. Мехиcо/Фото:ББC
Қўлида айрон ушлаб олган ҳайдовчи. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Жазирамада ҳушини йўқотган одамга ёрдам бераётган шифокор. Мехиcо. 14.07.2023/ Фото: Reuters
Бошига дока ташлаб, кепка кийиб олган қурувчи. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Совуқ сувли бакалажкани ажратиб олаётган харидорлар. Тошкент. 20.07.2023/Фото: Эъзоза Умрзоқова
Mekanix Gym соғломлаштириш марказида музли ванна қабул қилаётган Жейсон Валигура. АҚШ, Техас. 19.07.2023/ Фото: Reuters
Ўрмон ёнғинларини ўчиришда қатнашиб, совишга уринаётган ўт ўчириш ходими. Албания. 26.07.2023/ Фото: Reuters
Лаура дарёсининг қумли қирғоқлари. Франция. 26.07.2023/Фото: Reuters
Треска дарёсида шўнғиган одам. Шимолий Македония. 13,07.2023/Фото: Reuters
Сегеста ибодатхонаси атрофида ёнғиндан қовжираган майсалар. Италия. 25.07.2023/Фото: Reuters
Ричман боғида йўл устида чўмилаётган болалар. АҚШ, Нью-Йорк. 20.07.2023/Фото: Reuters
Афина яқинидаги Влйҳада қишлоғи яқинида ёнаётган ўрмон ёнғини. Италия. 19.07.2023/Фото: Reuters
Иссиқда ўзи билан вентелятор олиб юрган қария. Испания. 18.07.2023/Фото: Reuters
Юқори ҳарорат прогноз қилингандан кейин уйма-уй қариялар қон босимини ўлчаб юрган шифокорлар. Италия. 18. 07. 2023/Фото: Reuters
Кўчада ичимлик сотаётган савдогар. АҚШ, Техас. 12.07.2023/Фото: Reuters
Иссиқдан тутқаноғи тутиб қолган аёлни олиб кетаётган тез ёрдам ходимлари. АҚШ, Техас. 10.07.2023/Фото: Reuters

Мавзуга оид