Жаҳон | 14:48 / 31.07.2023
21745
4 дақиқада ўқилади

Москвага дронлар ҳужуми оқибатлари, Бахмут атрофидаги ярадор аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 522-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Москва бир ҳафта давомида иккинчи бор учувчисиз учар қурилмалар ҳужумига йўлиқди. Москва-Сити ишбилармонлар марказидаги икки осмонўпар бино шикастланган. Фавқулодда хизматларга кўра, бир киши жароҳат олган.
  • Суми шаҳрида Россия ракета зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатланди.
  • РФ мудофаа вазирлиги 30 июлга ўтар кечаси украинларнинг 25 та дрони Қримга ҳужум қилганини маълум қилди. Вазирликнинг тасдиқлашича, барча дронлар йўқ қилинган, жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ. Украина томони бу ҳужум юзасидан муносабат билдирмади.
  • Рим папаси Россияни Украина Қора денгиздаги портлардан ғалла экспорт қилишини таъминлайдиган ғалла келишувига қайтишга чақирди. РФ бу келишувни 17 июл куни тарк этган, буни келишувнинг Россиядан ўғит экспорт қилишни осонлаштиришга тааллуқли қисмига амал қилинмаётгани билан изоҳлаганди.

Москва-Ситига дронлар ҳужуми

30 июлга ўтар кечаси Москва яна бир бор учувчисиз учар қурилмалар ҳужумига учради. Улардан иккиси Москва-Сити ишбилармонлар марказидаги биноларга — «IQ-квартал» ва «Око-2» минораларига келиб урилган — портлашлар оқибатида бу икки бинонинг бир неча қаватларидаги ойналар синиб кетган. Ҳукумат  жабрланганлар ҳақида расман хабар бермаган, аммо фавқулодда хизматлар «Око-2» биносида қўриқчи яраланганини маълум қилган.

Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, дронлар украинларники бўлган. Кремлда бу ҳақда ҳеч нарса дейишмади. Украина президенти офисида ҳам ҳужумга алоқадорлик тасдиқланмади. Украина ҚК ҳаво кучлари расмийси Юрий Игнат «Россияда доим нимадир учиши ва бу Москвага ҳам тааллуқли экани»ни айтди. Володимир Зеленский «уруш аста-секин Россия ҳудудига қайтиши» ҳақида гапирди.

Москва-Сити ҳудудидаги полициячилар
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Синган дераза парчалари ва сочилган қоғозлар орасидаги ФВВ ходимлари
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
«Око-2» биноси қаватларидан бирида портлаш оқибатлари
«IQ-квартал» минорасида кўтарма кран орқали тозалаш ишлари олиб бораётган ишчилар
Влад Карков / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Москваликлар «Око-2» минорасининг вайрон бўлган фасадига қарамоқда
Влад Карков / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Донецк ўққа тутилиши оқибати

30 июл куни Украина томони оккупация остидаги Донецкни ўққа тутиши оқибатида 68 ёшли Ирина Бархатованинг квартирасида деворни снаряд тешиб ўтди. Шаҳарнинг Москва томонидан тайинланган мэри Алексей Кулемзинга кўра, ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан икки киши жабрланган, кўп квартирали уй шикастланган. Бундан ташқари, снарядлар газ қувурига тегиб кетган, бу эса ёнғинга олиб келган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги тиббий пунктдаги ярадор аскарлар

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевда «Родина-мать» ёдгорлигидан СССР герби демонтаж қилиниши

30 июл куни Иккинчи жаҳон уруши даврида Украина тарихи музейи ҳудудида ўрнатилган «Родина-мать» ҳайкалидаги СССР гербини демонтаж қилиш бошланди. Аввалроқ Украина маданият вазирлиги 24 август куни нишонланадиган Мустақиллик кунига қадар унга мамлакат герби ўрнатилиши, ёдгорликнинг ўзини эса «Украина-мать» деб қайта номлаш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Олег Петрасюк / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид