Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима 5 баравар кўп ундирилади
Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:
мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.
Аҳоли томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм)га тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025