Ўзбекистон | 14:54 / 01.08.2023
15628
1 дақиқада ўқилади
Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Айбек Кудабаевич Камалов Кегейли тумани ҳокими сифатида иш бошлади.
Тайинловга қадар А.Камалов президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шуъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Кегейли туманини шу вақтга қадар Даулетбай Утемуратов бошқариб келаётганди. У 2020 йилнинг декабр ойи ўрталарида туман ҳокими лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
13:56 / 24.05.2024
Кегейлида 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 10 йилга қамалди
15:30 / 11.06.2022
Андижонликлар Кегейлини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Ҳозиргача қандай ўзгаришлар бўлди?
15:57 / 23.11.2021
Кегейлида 5 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди
08:10 / 08.06.2020