Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар WBА рейтингида пешқадамлик қилмоқда
Исроил Мадримов биринчи ўрта вазнда, Отабек Холматов ярим енгил вазнда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингларни (.pdf) эълон қилди.
Унда ўзбекистонлик икки нафар боксчи пешқадамлик қилмоқда. Жумладан, Исроил Мадримов биринчи ўрта вазнда (69,8 кг), Отабек Холматов ярим енгил вазнда (57,1 кг) биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Шу билан бирга, иккинчи ўта енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев, энг енгил вазнда (47,6 кг) Ҳасанбой Дўсматов, ярим ўрта вазнда (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 2-ўринда бормоқда.
Юқори кўрсаткичларга эга ўзбекистонлик боксчилардан биринчи ярим ўрта вазнда (63,5 кг) Ботир Аҳмедов 4-ўринни, иккинчи ўрта вазнда (76,2 кг) Бектемир Мелиқўзиев 6-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024