Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Украина президент Зеленский ҳалок бўлган тақдирда захира режасига эга
Киевда Украина президенти Володимир Зеленский ҳалок бўлган тақдирда захира режаси бор, деб ёзади Politico.
Украина конституциясига кўра, давлат раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда, президент функцияларини Олий рада раиси ўз зиммасига олади - ҳозир бу Руслан Стефанчук.
У, нашрнинг таъкидлашича, аҳоли орасида юқори ишончга эга эмас.
Атлантика кенгашининг Евросиё маркази катта илмий ходими Адриан Каратницкийга кўра, гап «коллектив ҳукумат» ҳақида боряпти.
Стефанчукдан ташқари бу жамоа таркибига Украина президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба ва мудофаа вазири Олексий Резников киради, Валерий Залужний эса Украина қуролли кучлари бош қўмондони сифатида қолади, деб ҳисоблайди Politico.
Бундан олдин Зеленский Россия ўз мамлакатини тўлиқ босиб олиш ва йўқ қилишга қодир эмас деб ҳисоблашини айтганди.
Бу ҳақда давлат раҳбари Бразилиянинг Globo телерадиокомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтган. Зеленскийдан Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши билан Суриядаги уруш орасида ўхшашлик ҳақида сўралди. Президент Сурия билан содир бўлган воқеа Украина билан юз бериши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Давлат раҳбари фикрига кўра, Украинадаги урушни Сурияда содир бўлаётган воқеалар билан таққослаб бўлмайди, чунки Россия Украинага бутун армиясини йўлламоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025