Ўзбекистон | 14:55 / 01.08.2023
10240
6 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти – олий таълимнинг замонавий ва самарали кўриниши

Сингапур менежментни ривожлантириш институти туризм ва бизнес йўналишида республикада етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Олийгоҳда Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд ҳамда Тиссайд университетлари таълим дастурлари асосида таҳсил берилади.

Барча ўқув дастурларимиз франчайз ўқув дастури асосида олиб борилади. Биринчи курсга кирган талабаларда 3 та ҳамкор университетлардаги ўзларига ёққан соҳани танлаш учун бир йил вақт бўлади. Иккинчи курсдан бошлаб эса ўша 3 та университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади. Улар махсус платформаларга киритилиб, талаба ID'си берилади. Ўша университетлардаги талабалар учун қандай дарс жараёнлари, қандай дастурлар бўлса ўзбекистонлик талабалар ҳам шу шаклда таълим олишади.

Туризм ва меҳмондўстлик мактаби раҳбари Гулноза Усмонова берган маълумотга кўра, таълимнинг асосий қисми амалиётга бағишланади:

Дарс жараёнлари ҳам амалий, ҳам назарий олиб борилади. Дейлик, назарий дарслар соати 200 соат бўлса, амалий-мустақил таълим 300 соатдан иборат бўлади. Бундан ташқари, талабаларимиз маҳаллий экcпертлар баробарида чет эллик мутахассислардан ҳам таълим олади. Иккинчи курсдан бошлаб талабаларимиз халқаро ташкилотларда, меҳмонхоналарда турфирмаларда амалиёт ўташи мумкин. Бу жараёнда фақат амалиёт эмас, иш билан таъминлаш ҳам кўрилади.

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида меҳмонхоналар билан узлуксиз ҳамкорлик йўлга қўйилган. Таълим жараёнида амалиётга катта эътибор қаратилиб, имтиҳонлар ҳам шу билан боғлиқ бўлади. Талаба куннинг биринчи ярмида институтда дарсларда бўлса, қолган пайтда бириктирилган муассасада бўлиб, у ердаги масъул ходимлар томонидан баҳоланади. Ва назарий, амалий бахолар кесишмасида талаба баҳоси қўйилади.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМ ичида Буюк Британия таълим дастурини йўлга қўйиб, шу даражадаги дипломлар берадиганлари саноқли. Шулардан бири эса айни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳисобланади.

Шунингдек, олийгоҳда талабаларга ажратилган грантлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш мумкин. Ижтимоий фаол талабалар 4 йиллик шартнома учун тўловни қўлга киритишлари, ўқиш билан бирга иш фаолиятини олиб боришлари мумкин.

— Бўлимларимизнинг энг асосийларидан бири — талабаларга хизмат кўрсатиш бўлими (SSU). Талаба ўқишга кирганидан то битиргунча ижтимоий ва академик масалаларда институт администрацияси билан боғловчи бўлим ҳисобланади. Талабаларнинг институтга мослашуви, жойлашуви, дарс ва дарсдан ташқари жараёнлар, яшаш шароити каби бир қанча масалаларда бу бўлим ёрдам беради. Бўлим асосий икки йўналишда ишлайди. Биринчиси — ўндан ортиқ процедура бўйича талабаларнинг институт ҳаётига мослашуви, таълим олишда кўникмалар, имтиҳонлар, тўлов контрактлар, ота-оналар билан ҳамкорлик каби ҳолатларда ёрдам беради.

Биринчи курсдан тўртинчи курсгача бўлган талабаларнинг ҳар бир курси учун координатори бор. Иккинчи курсдан бошлаб талабалар Британиянинг 3 та университетида ўқий бошлайди ва уларнинг масаласи ҳам бир-биридан фарқли бўлади. Талабаларда университетлар дастурига мослашув жараёнида қийинчиликлар бўлади. Шундай ҳолатларда курс координатори талаба муаммосини ўрганиб, керакли бўлимга алоқага чиқади ва муаммони ҳал қилади. Умуман, талабалар билан ишлашда асосий ролни координаторлар бажаради, — дейди институтнинг талабаларга хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Носир Собиров.

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида талабаларни баҳолашнинг шаффофлиги таъминланади. Чунки имтиҳонлар бевосита хорижий олийгоҳлар томонидан олинади.

Институт ректори Илҳом Маматқулов муассаса фаолиятидаги эътиборли жиҳатлар ҳақида гапириб берди:

— Шу пайтгача талабаларнинг имтиҳон жавоблари Буюк Британия ва Сингапурга юборилган текшириш учун, у ердаги мутахассислар текшириб, бизга юборишган. Бу йилдан бошлаб бу жараёнда Тошкентдаги маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ҳам жалб этиш кўзда тутилди. Энди ўзимиздаги мутахассислар талаба имтиҳон жавобини текширади ва иккинчи текширув учун Буюк Британияга юборилади, улар эса қайта текшириб бизга юборади яна. Имтиҳонлардаги саволлар, жавоблар ва баҳолаш Буюк Британия томонидан бўлади. Бизда имтиҳон саволлари тайёрланмайди. Шунинг учун шаффофлик таъминланади. Талабалар ҳам бунга хайрихоҳлик билан қарайди. Баҳолаш тизими кўп қиррали. Айтганимдек, битта жавобни икки олийгоҳ мутахассислари текшириб, умумий баҳо чиқарилади.

Биз талаб катта бўлган йўналишларда ўқитамиз. Масалан, иқтисод, молия, бухгалтерия, халқаро бизнес, халқаро маркетинг, халқаро туризм ва Марказий Осиёда ягона бўлган Мода дизайн йўналиши бор. Бундан ташқари, катта талаб бўлаётган лойиҳа бошқаруви йўналиши ҳам мавжуд. Ва буларнинг барчаси Буюк Британия таълим дастурлари асосида амалга оширилади.

Хорижий таълим дастури, юқори салоҳиятли педагоглардан ташқари талабалар учун яратилган шароитларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Биринчидан, муассасамиз Тошкент шаҳрининг қатнов яхши йўлга қўйилган, қулай нуқтасида жойлашганлиги. Ва энг муҳими, битта ҳудудда барча шароитлар борлиги, яъни ўқув биноларидан тортиб талабалар турар жойи, спорт залларгача. Ҳатто меҳмонхонамиз, лабораторияларимиз бор.

Институтда қабул 3 апрелдан 15 августга қадар онлайн ва офлайн тарзда давом этади. Абитуриентлар учун асосий талаблар:

-  инглиз тилини билиш бўйича сертификатга эга бўлиш;

Сертификат бўлмаганда Сингапурда ҳар ой ўтказиладиган имтиҳондан ўтиш лозим.

Бошқа университетлардан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун 15 июндан 15 августгача қабул бўлади. 15 июндан сентябрь ойи охиригача магистратурага қабул бўлиб ўтади. Ҳозирда асосан Буюк Британиянинг 3 та университетида бўлган 15 та йўналиш бўйича қабул давом этяпти. Магистратурага эса 3 та йўналиш бўйича қабул бўлади.

Мурожаат учун:71 271 77 02 

Sayt: https://www.mdis.uz/

Telegram: https://t.me/mdist_official

Facebook: https://www.facebook.com/mdis.tashkent

Instagram: https://www.instagram.com/mdis.tashkent/

Linkedin: https://www.linkedin.com/in/mdis-tashkent-188191166/

Реклама