Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кальяри» Шомуродовнинг дебютида 90+1-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди
Италия А Серияси янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Кальяри» B Серия иштирокчиси «Комо»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Клаудио Раньери ушбу баҳсда Элдор Шомуродовни ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда, ўйиннинг 62-дақиқасида захирадан майдонга туширди. Ўзбекистонлик ҳужумчи норасмий дебютида майдонда 30 дақиқа ҳаракат қилиб, ҳужумкорликни оширишга интилди. Сардинияликлар ўйиннинг 90+1-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишди – 2:1.
Шу куни Шомуродов янги клуби сафида 34-рақам остида ҳаракат қилди.
Ўртоқлик ўйини. 2 август
Кальяри – Комо – 2:1
Голлар: Лелла 32, Николас Виола 90+1 – Ди Бланко 60.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025