Жаҳон | 16:34 / 02.08.2023
18091
6 дақиқада ўқилади

Ярадорларни зиёрат қилган Зеленский ва техникаларни таъмирлаётган ҳарбийлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 524-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Полша 1 август куни Беловеж районида мамлакат ҳудудига беларусларнинг икки вертолёти кириб келганини билдириб, Беларусни ҳаво кенглигини бузишда айблади. Варшава ҳодиса ҳақида НАТОни хабардор қилган. Беларус мудофаа вазирлиги айбловни рад этди ва Полша шу йўл орқали чегарада куч тўплаётганини оқламоқчи эканини тахмин қилди.
  • Россиялик ҳарбийлар Херсондаги шифохонани ўққа тутди. Украина ССВ маълумотига кўра, бир шифокор ҳалок бўлиб, ҳамшира оғир яраланган. Тиббий ходимлардан яна тўрт нафарига контузия ташхиси қўйилган
  • Севастопол яқинида портлаш рўй берди. Аннексия қилинган шаҳарнинг Россия таъсири остидаги маъмурияти шаҳар ҳудудида битта дрон уриб туширилгани ҳақида маълум қилди.
  • Россияда бир кун ичида 10 дан ортиқ ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйилди. Айрим гумонланувчилар фирибгарлар томонидан алданганини айтишмоқда.
  • Украина терговчилари Киев шаҳри ва яна 10 областдаги ҳарбий комиссариатларда «хизматдан бўйин товлаш бўйича кенг кўламли схема»ни фош этишди.

Москва-Ситига янги зарба 

Москва-Ситидаги осмонўпар бинолардан бирининг дрон келиб урилишидан кейинги кўриниши. РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар «радиоэлектрон кураш воситаси» билан уни йўналишдан оғдирганидан кейин дрон ишбилармонлар маркази ҳудудига қулаган. Сўнгги ойларда Россия ҳудудига деярли ҳар куни дронлар ҳужуми кузатилмоқда, Украина фақат аннексия қилинган Қрим ҳудудига қилинган рейдларга алоқадорлигини тан олади.

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари

1 августга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Харкивни ўққа тутди: шаҳар раҳбари Игор Тереховнинг сўзларига кўра, РФ «ўнга яқин» камикадзе дрон учирган — украинлар уларнинг еттитасини уриб туширган.

Дронлардан бири Салтовка районидаги уч қаватли ўқув муассасаси биносига келиб урилган, икки қаватни қисман вайрон қилган ва ёнғин келтириб чиқарган. Бу вақтда бинода одам бўлмаган. Шунингдек, шаҳарнинг Шевченково районида спорт объекти шикастланган: бир киши тан жароҳати олган, уни шифохонага ётқизишган. Яна бир дрон йўлга қулаган.

Тереховнинг сўзларига кўра, тунги зарбалардан кейин Харкив аҳолисининг бир қисми электр ва ичимлик суви таъминотида муаммога учраган, аммо 1 август куни тонгга келиб бу узилишлар бартараф этилган. «Жуда кўп одам ишламоқда, барча коммунал корхоналар ходимлари транспорт ҳаракатини тиклаш учун вайроналарни тозалаш ишларига сафарбар этилган. Бизга бир-икки кун керак. Барчаси бу объектлар қанчалик вайрон бўлганини кўриб чиққанимиздан кейин аён бўлади, кейин эса буларнинг барини тиклаймиз», — дея қайд этган шаҳар раҳбари.

ФВДХ ходимлари Харкивдаги ўқув муассасасида дронлар ҳужумидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивдаги ўқув муассасаси Россия дронлари билан ўққа тутилиши оқибатлари
Украина ФВДХ / Cover Images / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский Ивано-Франковскдаги ҳарбий ҳоспиталда

Володимир Зеленский Ивано-Франковскдаги украиналик ярадор ҳарбийлар даволанаётган реабилитация марказига ташриф буюрди. Украина президенти уларнинг ҳар бирига «жасорат ва қаҳрамонлик учун» миннатдорчилик билдирган.
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати

Донецк яқинида яраланган украин аскари

Украиналик ҳарбий хизматчи, 79-десант-штурм бригадаси миномётчи-артиллериячилари командири Сергей Райлян 2022 йилда Донецк областининг Марйинка шаҳри яқинида автомобилида минага тушиб портлаши оқибатида кўриш қобилияти ва бир оёғини йўқотган. У бир неча ой мобайнида тикланиш жараёнини ўтади, энди эса уйида даволанишни давом эттирмоқда. Райлянга протез оёқ қўйдиришга тайёрланмоқда, яна юришни ўрганмоқда ва кўриш қобилиятининг бир қисми тикланишидан умид қилмоқда.

«Ўнг оёқни озроқ, бир неча сантиметр кесишга тўғри келиши мумкин, аммо [врачлар] шундай қилишларини айтишди. Кўриш бўйича эса ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ҳеч ким кафолат бермайди», — деган Райлян «Озодлик радиоси»га.

Украиналик ҳарбий хизматчи Сергей Райлян ва унинг рафиқаси Валерия Киевда
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Фронт бўйидаги шаҳарлар аҳолисига ёрдам бераётган кўнгиллилар

Фронт бўйида жойлашган кўплаб шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси кўпинча керакли тиббий ёрдам ёки бошқа зарур буюмларни ўз вақтида ололмайди. Бундай жойлардан бири — Донецк областининг Платоновка қишлоғи бўлиб, бу ерда атиги беш киши қолган — уларнинг барчаси кекса ёшлилар. Уларга кўнгиллилар ёрдам бермоқда.
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областида фронт чизиғидан 45 километр масофада жойлашган Покровск шаҳри аҳолисини эвакуация қилиш жараёни.
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ҳарбий техникаларни таъмирлаётган украин ҳарбийлари

Украиналик аскарлар Донецк областидаги гаражда пиёдалар жанговар машинасини таъмирламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид