12 нафар судья одил камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган – Судьялар олий кенгаши
Таъкидланишича, 1 июль ҳолатига суд тизимида вакант ўринлар сони 31 та ни ташкил этади.
2023 йилнинг ўтган олти ойида фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 128 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров маълум қилди.
Бундан ташқари:
● 12 нафар судья одил судловни амалга оширишда камчиликларга йўл қўйганлиги ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларига риоя этмаганлиги учун;
● 11 нафар судья ўз аризасига кўра;
● 1 нафар судья бошқа ишга ўтгани муносабати билан;
● жами 22 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
“Судьяларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш, бўш лавозимлар учун очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида ўтган олти ойда 133 нафар номзод судьялик лавозимига тайинланди. Уларнинг 55 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг навбатда 10 йиллик муддатига, 3 нафари муддатсиз даврга, 72 нафари ваколати муддати даврига юқори ва бошқа судьялик лавозимларига, 3 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Тайинловларга оид очиқ танловларда ваколат муддати тугаган 6 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига суд тизимида вакант ўринлар сони 31 та ни ташкил этади, 2020 йил 1 июлда эса вакант ўринлар сони 238 тани ташкил этган”, дея Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, Судьялар олий кенгаши томонидан ишга туширилган судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтингда самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлган 20 нафар судья президент фармони асосида таъсис этилган “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган.
37 нафар судья ва суд фахрийларига “Суд фахрийси” кўкрак нишони топширилди. Самарадорлик кўрсаткичи қониқарсиз (56 баллдан паст) бўлган 27 нафар судьянинг малакасини ошириш бўйича комплекс чоралар кўрилган.
Аввалроқ жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди судьяси 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.
2022 йилда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг бир нафар ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг икки нафар собиқ судьялари жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.
2021 йилда 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган, 19 нафар судья эса вазифасидан бўшатилганди.
Мавзуга оид
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:05 / 10.11.2024