2,9 млн сўмдан 12,4 млн сўмгача – ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди
Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этган. Энг кўп ойлик олувчилар — банк, молия ва суғурта соҳаси ходимлари. Уларнинг ўртача маоши 12,4 млн сўмни ташкил қилган. Тиббиёт ходимлари ҳамда таълим соҳаси вакилларининг маоши эса бошқа соҳаларга нисбатан энг пастлигича қолмоқда.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 332 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 22 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилмоқда.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (7 млн 16 минг), Навоий (5 млн 687 минг) ва Тошкент вилоятида (4 млн 368 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (3 млн 197 минг), Самарқанд (3 млн 227 минг) ва Сурхондарё (3 млн 254 минг) вилоятларида қайд этилган.
Ҳисобот даврида фақатгина учта маъмурий ҳудудда (Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари) номинал иш ҳақининг даражаси республикадаги ўртача даражадан юқори бўлиб, қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич республика даражасидан турли миқдорда паст шаклланган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда 3 млн 90 минг ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган. Шундан 37,9 фоизи таълим, 18,5 фоизи саноат, 17,1 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ҳиссасига тўғри келган.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида соҳалар кесимида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
● банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 12,4 миллион сўм;
● ахборот ва алоқа соҳасида –9,5 млн сўм;
● ташиш ва сақлаш соҳасида – 6,4 млн сўм;
● саноат соҳасида – 5,4 млн сўм;
● қурилиш соҳасида – 5,3 млн сўм;
● савдо соҳасида – 4,8 млн сўм;
● яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 3,9 млн сўм;
● санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 3,6 млн сўм;
● таълим соҳасида – 3 млн сўм;
● соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 2,9 млн сўм.
Мавзуга оид
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
12:41 / 10.11.2024