Ўзбекистон | 09:36 / 03.08.2023
1890
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда туризм хизматларини баҳолашнинг рақамли тизими жорий этилади

Ўзбекистонда «туроператор – меҳмонхона – транспорт – савдо ва хизмат кўрсатиш» комплекс хизматларини кўрсатувчи туристик кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатъий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Туризм соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда туристик хизматларни сертификатлаш ва туризм инфратузилмаси объектлари, шунингдек, жойлаштириш воситаларини таснифлаш жараёни учун QR-код орқали туристларни баҳолашнинг тўлиқ рақамлаштирилган тизими жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид