Фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм ўғирланган – пойтахт ИИББ
Тошкент шаҳридаги Freedom Payments хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани бўйича изоҳ берилди.
3 август куни Тошкент шаҳридаги Freedom Payments хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм миқдоридаги пуллар ўғирлангани юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши тергов қилинмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетгани аниқланган.
«Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган», дейилади ИИББ хабарида.
Олдинроқ Gazeta.uz Тошкентдаги Freedom Payments хорижий компанияси офисига ниқобли одамлар келгани ҳақида ёзганди. Хабарда идорада бўлган бир неча ходим қўлга олингани, уларнинг телефонлари олиб қўйилгани айтилади.
Мавзуга оид
20:20 / 13.11.2024
Тошкентда ЭКУ маркази устидан жиноят иши қўзғатилди
07:46 / 07.11.2024
ИИББ интернетда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олгани ҳақида огоҳлантирди
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
21:14 / 22.10.2024