Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
Бунга асоратли туғуруқ белгилари сабаб бўлгани, ҳозир онанинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Иллюстратив фото
Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бунга оғир даражадаги чалалик ва бошқа асоратлар сабаб бўлган.
Қайд қилинишича, аёл эгизак ҳомиладорликнинг оғир асоратли кечиши туфайли 6-сонли туғуруқ комплексига уч маротаба (4-11 апрель, 29 май-5 июнь ва 13-17 июнь кунлари) ётқизилган ва ҳомиланинг сурункали тушиш хавфи билан даволанган.
Аёлда ҳомилани сақлаш бўйича олиб борилган стационар ва амбулатор муолажаларга қарамай, 22 июнь куни тўртинчи маротаба тез тиббий ёрдам хизмати автомашинаси орқали ушбу туғуруқ муассасасига шошилинч равишда келтирилган. Унга «Ҳомиладолик-1. Эгизак. Эрта туғуруқнинг бошланиши. Ҳомила ички инфекцияси. Кам сувлик» ташхиси қўйилган.
22 июнь куни аёлда эрта туғуруқ кузатилган. Асоратли туғуруқ белгилари билан оғир даражадаги чалалик, чуқур асфиксия, суст юрак уриши билан 660 грамм оғирликдаги қиз жинсли чақалоқ туғилган. Шифокорлар томонидан ўз вақтида олиб борилган юрак-ўпка реанимацияси муолажалари самара бермаган.
Иккинчи қиз жинсли ўлик чақалоқ 15 дақиқадан сўнг асоратли туғуруқ белгилари билан оғир даражадаги чалалик, ўлик ҳомиланинг бачадонда кўндаланг жойлашуви, 560 грамм оғирлик кўрсаткичлари билан туғилган.
Бемор қариндошлари томонидан имзоланган тилхатда тиббиёт ходимларига эътироз йўқлиги ва патанатомик текширувга қаршилиги тўғрисидаги қатъий талаби туфайли ўта кам вазнли (660 ва 560 г) чақалоқларни патанатомик текширувдан ўтказиш имкони бўлмаган.
Аёл 2023 йил 23 июнь куни қониқарли аҳволда шифохонадан чиқарилган.
Мавзуга оид

16:57
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди

16:10
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди

16:40 / 03.05.2025
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:17 / 03.05.2025