Ўзбекистон | 07:47 / 05.08.2023
14035
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги Чортоқ деҳқон бозорида йирик ёнғин содир бўлди

250 квадрат метр майдонда дўкон ва савдо расталарининг ички қисмида бўлган маҳсулотлар ёниб кетган.

Видеодан кадр

Бугун, 5 август куни соат 03:39 да Наманган вилояти Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Наманган» МФЙ Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган Чортоқ деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 250 квадрат метр майдонда дўкон ва савдо расталарининг ички қисмида бўлган маҳсулотлари ёниб кетган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин кенгайиб кетишининг олди олиниб, 4000 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид