Ўзбекистон | 09:14 / 05.08.2023
9295
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тиғиз вақтларда юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан шаҳарда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш масаласи ўрганилмоқда. Ушбу қарорнинг жорий этилиши, жумладан, пойтахт аҳолисига боғлиқ бўлади.

Фото: Kun.uz

ИИББ ўзининг телеграм-каналида шу мавзуда сўровнома ўтказяпти. Юк автомобилларининг ҳаракати эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача вақт оралиғида чекланиши мумкин.

Айни пайтда сўровда 4,4 мингдан ортиқ киши қатнашган, уларнинг 89 фоизи тақиққа рози. 

Бу биринчи шундай ташаббус эмас. Илгари шаҳар ҳокимлиги ушбу чекловни бир неча бор, янада қаттиқроқ вариантда, яъни юк машиналари Тошкентга фақат тунги вақтда кириши бўйича жорий этишга уриниб кўрганди, бироқ чекловлар киритилмади.

Мавзуга оид