Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига масъулиятсиз ёндашган 29 нафар раҳбар жавобгарликликка тортилади — Бош прокуратура
Масъуллар томонидан яшиллаштириш сиёсати ва белгиланган вазифаларга совуққонлик билан қараш, ҳисобдорликда кўзбўямачиликка йўл қўйиб, кўрсаткичларни бўрттириб кўрсатиш ҳолатлари ҳам аниқланган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар аҳволи жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ўрганиш давомидада лойиҳа доирасида амалга оширилган ижобий ҳолатлар билан қаторда, масъуллар томонидан яшиллаштириш сиёсати ва белгиланган вазифаларга совуққонлик билан қараш, ҳисобдорликда кўзбўямачиликка йўл қўйиб, кўрсаткичларни бўрттириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган.
«Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлишига йўл қўйилгани, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Бу каби ҳолатларга республиканинг деярли барча ҳудудларида йўл қўйилган.
«Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилган бўлса-да, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги натижаси қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.
Шу каби, Сирдарё вилоятида жами 1355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган», — дейилади хабарда.
Бош прокуратура хабарига кўра, жойларда масъуллар томонидан амалда экилмаган кўчатларни ҳисоботларда қўшиб кўрсатиш билан бирга, кўчат экилиши учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинмоқда.
«Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган», — дейилади хабарда.
Шу сабабли, барча ҳудудларда жорий йилнинг баҳор ойида маҳаллий бюджетлар ҳисобидан умуммиллий лойиҳа учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан текширишлар ўтказилмоқда.
«Ҳозирга келиб, ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Бош прокуратура ўз хабарида прокуратура органлари томонидан тегишли ўрганишлар давом эттирилишини билдириб, жамоатчиликни экологик ҳуқуқбузарликка муросасиз муносабатда бўлишга чорлаб қолган.
Жорий йилнинг куз мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи доирасида республика бўйича дарахт кўчатларини экиш бўйича кенг қамровли ишлар режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳа самарадорлигини таъминлаш мамлакатимиздаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган долзарб вазифадир.
Бош прокуратура жамоаси оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан юртимиздаги экологик масалалар, шу жумладан дарахтларни сақлаб қолиш, суд ҳавзалари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш борасидаги фаоллигини қўллаб қувватлаб, барчани бу борадаги умумий вазифамиз бўлмиш, Ватанимизнинг экологик барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар доирасида бирдамликка, ҳар қандай турдаги экологик ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз бўлишга чақириб қоламиз.
Ўз ўрнида, ҳар бир ҳудудий бирликда прокуратура органлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизими идоралараро фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, соҳавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида барча ташаббускорлар билан ҳамкорликка тайёрлагимизни билдирамиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:00 / 17.05.2025
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
13:42 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди
18:40 / 09.11.2024