Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб чемпионлари кубоги. «Ал-Иттиҳод» «Ал-Ҳилол»га мағлуб бўлиб, яримфиналга чиқа олмади
Араб чемпионлари кубоги чоракфинали доирасидаги яна бир учрашув бўлиб ўтди.
Тоифда ўтган баҳсда Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони «Ал-Иттиҳод» «Ал-Ҳилол»га қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради. Жорже Жезуш мураббийлигидаги Ар-Риёд клубида шу куни Калиду Кулибали, Сергей Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Малком майдонга тушди. Сербиялик ва бразилияликнинг голи жамоасига ғалаба келтирди. Яна бир голга Ад-Досари муаллифлик қилди. Ромариньо жиддаликларнинг ягона голини киритди.
«Ал-Иттиҳод» сафида Бензема 78-дақиқада пенальтидан гол кирита олмади. Шу тариқа, Эшпириту Санту жамоаси яримфиналга чиқа олмади.
Яна икки баҳсда «Ан-Наср» «Ража Касабланка»га қарши ўйнаса, «Аш-Шабоб» «Ал-Ваҳда» билан ўйнайди. «Ал-Шорта» ва «Ал-Ҳилол» яримфиналда рақибини кутмоқда.
Араб чемпионлари кубоги. Чоракфинал
«Ал-Иттиҳод» – «Ал-Ҳилол» – 1:3
Голлар: 0:1 – Милинкович-Савич (15), 0:2 – Ад-Досари (45+2, пенальти), 1:2 – Ромариньо (56), 1:3 – Малком (70).
«Ал-Иттиҳод»: Гроэ, Ал-Шангити, Шарахили, Хавсави, Бамсауд, Канте, Коронадо, Ал-Амри, Ромариньо (Ас-Саҳафи, 88), Жота Невеш (Ан-Нашри, 79), Бензема.
«Ал-Ҳилол»: Ал-Майюф, Абдулҳамид (Ал-Бурайк, 90+4), Кулибали, Ал-Булайхи, Аш-Шаҳрони (Ад-Досари, 90+4), Канно, Невеш (Каррильо, 87), Микаэль (Ал-Ҳамдан, 62), Ад-Досари, Милинкович-Савич, Малком (Ал-Жувайр, 87).
Мавзуга оид
23:15 / 22.02.2024
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»дан аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
20:58 / 15.02.2024
ОЧЛ. «Навбаҳор» нимчоракфинал дастлабки учрашувида «Ал-Иттиҳод» билан дуранг ўйнади
23:12 / 27.11.2023
ОЧЛ. «Насаф» камбэк кўрсатиб гуруҳ пешқадамига айланди, Бензема Ўзбекистондан ғалаба билан қайтди
10:59 / 03.10.2023