Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул бўлади
Президент қарори билан, Давронжон Одилов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари – «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Давронжон Қобилжонович Одилов муқаддам Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Gold Step Invest» МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. 2021 йил январида қурилиш вазирига (ўша вақтда Шерзод Ҳидоятов) биринчи ўринбосар тайинланганди.
2023 йил июл ойи охирида президент қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» ташкил этилганди. У кенг ваколатларга эга бўлиб, шаҳарни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқади, инвесторлар билан шартномалар тузади ва ҳоказо.
Мавзуга оид
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025