Ироқда Telegram блокланди
Ироқ Алоқа вазирлиги мессенжер блокланишини миллий хавфсизлик ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлади.
Ироқ ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжери блоклангани ҳақида хабар берди. Бу қарор «юқори органларнинг мамлакат миллий хавфсизлиги билан боғлиқ кўрсатмалари, шунингдек, фуқароларнинг шахсий маълумотларини сақлаш мақсадида қабул қилинди», — дейилади Ироқ Алоқа вазирлиги 6 август, якшанба куни эълон қилган баёнотда.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ироқ давлат идоралари Telegram бошқарув компаниясидан «расмий давлат идоралари маълумотлари ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши учун жавобгар бўлган платформаларни ёпиш бўйича ҳамкорлик қилиш»ни бир неча бор сўраган. Бироқ, идорага кўра, компания бу мурожаатларга эътибор бермаган.
«Алоқа вазирлиги фуқароларнинг сўз эркинлиги, давлат ва унинг институтлари хавфсизлигига зарар етказмасдан мулоқот қилиш ҳуқуқларига ҳурмат билан қарашини яна бир бор тасдиқлайди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Telegram фақат Эрон ва Хитойда тўлиқ блокланган эди. Турли вақтларда мессенжернинг фаолияти Россия, Беларус, Қозоғистон, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Индонезияда вақтинча чекланган.
Мавзуга оид
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
23:45 / 11.10.2024
Кавказ аҳолиси Рамзан Қодировга қарши постлардан кейин Telegram фаолиятида узилишлар бўлаётганини маълум қилди
01:17 / 11.10.2024
Дуров «ВКонтакте» қандай яратилганини сўзлаб берди
12:02 / 09.10.2024