Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология вазирлиги чиқиндиларни мусиқа садолари остида олиб кетишни таклиф қилди
Тошкент, Қашқадарё ва Бухорода чиқиндиларни олиб кетишнинг янги усули синовдан ўтказилмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги чиқиндиларни мумтоз мусиқа садолари остида олиб кетишни синовдан ўтказаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, чиқинди ташувчи машиналарнинг эрталаб баланд овозда сигнал чалиб келиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган. Шу сабабли, чиқиндиларни сигнал усулида эмас, енгил мусиқа садолари остида олиб чиқиш йўлга қўйилган.
«Ҳозир Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бу усул тажрибадан ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудудга биттадан махсус машина ажратилиб, аҳолига чиқинди ташувчи машина келгани ҳақида баланд сигнал эмас, мусиқа орқали хабар берилмоқда», дейилади хабарда.
Агар янги усул синовдан муваффақиятли ўтса, кейинчалик бутун республика бўйича жорий қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
11:08 / 14.04.2025
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
09:41 / 26.03.2025