Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга ташриф буюриши кутиляпти
Шавкат Мирзиёев август ойида Бокуга ташриф буюриши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга ташриф буюради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари, собиқ элчи Шерзод Файзиев маълум қилди, дея хабар тарқатди Озарбойжон матбуоти.
Файзиев бўлажак ташриф ҳақидаги маълумотни «Озарбойжон – Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи август ойида бўлиб ўтади.
Шерзод Файзиев Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда яқин ҳамкорлик фаоллашиб, жадаллашиб бораётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025