Донецк ўққа тутилиши ва Мариупол оккупацияси. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 531-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Бош прокуратураси ва ИИВ россияликларни ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйишга мажбур қилган фирибгарлик схемаси ҳақида эълон қилди.
- Полша Беларус билан чегарага қўшимча ҳарбийлар юборди, расмийлар бу ҳудудга «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ўрнаша бошлаганидан кейин чегарани мустаҳкамлашга қарор қилган.
- АҚШ Украинага Abrams танкларининг илк партиясини юборишни маъқуллади.
- Покровск ўққа тутилиб, камида етти киши ҳалок бўлганининг эртасига Россия мудофаа вазирлиги бу ҳудудда Украина қўшинлари гуруҳининг «олдинги бошқарув пункти»га зарба берилганини маълум қилди. Украина ҚК генерал Конашенковнинг бу баёнотини ёлғон деб атади.
- Айрим z-блогерлар украинларнинг бир неча ўн жангчидан иборат бўлинмаси Днипро дарёсининг чап соҳилидаги Казачьи Лагерга кириб келгани ҳақида хабар берди. У ерда айнан нималар бўлаётгани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Россиядаги манбалар ушбу аҳоли яшаш манзили Россия армияси назоратида эканини, аммо украин ҳарбийлари чиндан ҳам дарёнинг бу соҳилида бўлиб турганини айтмоқда; украин манбалари эса бу ҳақда ҳеч нарса демаяпти.
- Белгия ва Германиядаги нашрлар немисларнинг Rheinmetall ҳарбий-саноат концерни Белгия фирмасидан Leopard-1 русумли 50 дона эски танкни сотиб олиб, улардан тахминан 30 та жангга яроқли танк тайёрлаб, қайтадан жиҳозлаб, Украинага юбораётгани ҳақида хабар берди.
Украина ҚК артиллерия позициясини пана қилиб турган пулемётчи
Донецк областидаги украин танкчилари
Покровск ўққа тутилиши оқибатлари
Донецк ўққа тутилиши
Оккупация остидаги ҳукумат маълумотларига кўра, Украина ҚК 8 август куни давомида Донецкка 95 бор зарба берган — тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, 11 киши яраланган, улардан бири 2012 йилда туғилган боладир. 24 та уй ва 10 та фуқаролик инфратузилма объектлари зарарланган. ВГТРК «ҳарбий мухбири» Андрей Руденконинг ёзишича, «Россия 24» телеканали тасвирга олиш гуруҳи ҳам зарба остида қолган —ҳеч ким жабрланмаган. Украина томони бу зарбалар юзасидан муносабат билдирмади.
Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар
Мариуполдаги заводга киришда ўрнатилган назорат-ўтказиш пункти
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32 / 27.11.2024