Спорт | 08:23 / 09.08.2023
2290
1 дақиқада ўқилади

«Милан» «Монца»ни мағлуб этиб, Сильвио Берлускони совринини қўлга киритди

«Милан» ва «Монца» клублари мавсум олди Сильвио Берлускони хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунлангач, миланликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди – 6:5.

Сильвио Берлускони соврини «Милан» ва «Монца» клублари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, икки клубнинг собиқ хўжайини, 2023 йилнинг 12 июль куни 86 ёшида вафот этган Италия собиқ бош вазирининг хотирасига бағишлаб ўтказилади.

Сильвио Берлускони кубоги.
Монца, Италия
«Монца» – «Милан» – 1:1. Пенальтилар серияси: 5:6

Голлар: 0:1 – Пулишич (29), 1:1 – Колпани (32).
«Милан»: Меньян, Тео Эрнандес, Тиав, Томори, Калулу, Рейндерс, Крунич, Лофтус-Чик, Леау, Пулишич, Жиру.

Мавзуга оид