Ўзбекистон | 08:02 / 09.08.2023
5813
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда халқаро тижорат судини ташкил қилиш имконияти ўрганиляпти

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Фото: Dunyo

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини шакллантирувчи ислоҳотларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган

Халқаро тижорат судини ташкил қилиш ва мамлакат иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини юксалтиришга қаратилган бошқа воситаларни жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилган.

Сума Чакрабарти 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти лавозимида фаолият юритган. Илгари у Буюк Британия Халқаро тараққиёт департаментида (2002-2007) ва Адлия вазирлигида (2007-2012) доимий котиб лавозимларида ишлаб келган.

Мавзуга оид