Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. Ёнғин вақтида омборда минерал ўғитлар бўлмаган.
9 август куни тушдан сўнг Сурхондарё вилояти Термиз туманида «Фарғона азот» АЖга қарашли омборхоналардан бирида ёнғин чиқди. ФВВ бу бўйича туман бошқармасига хабар келиб тушганини маълум қилди.
Ёнғин оқибатида тахминан 70−80 квадрат метр майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир ёниб зарарланган. Уни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, 5 дақиқада ёнғинни қуршаб олди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт кетди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Ўзкимёсаноат» матбуот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди. Унга кўра, ёнғин вақтида омборда минерал ўғитлар бўлмаган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, «Фарғонаазот» АЖ омборининг 6 та боксида ёнғин содир бўлган. Ёнғин пайтида омборда кўмир маҳсулоти бўлган. Ҳозирда, мазкур ҳолат ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. Батафсил маълумотлар тақдим этилади», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди
15:28 / 19.05.2025