Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда АҚШга ишга юбориш эвазига 51 минг доллар олган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 51 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025